Спорт | 01:19 / 31.07.2016
8603
1 дақиқада ўқилади

"Манчестер Юнайтед" "Галатасарай"ни тор-мор этди

"Манчестер Юнайтед" ўртоқлик учрашувида "Галатасарай"ни тор-мор этди. Учрашув 5:2 ҳисобида манкунианликлар ҳисобига якунланди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ "МЮ"нинг янги ўйинчиси, ҳужумчи Златан Иброҳимович ҳисобни очди. Бу гол Ибранинг янги жамоасидаги илк голи бўлди. 
1-бўлим ўрталарида Синан Гюмюс жавоб тўпини киритди, 40-дақиқада Брума турк клубини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

55- ва 59-дақиқаларда Уэйн Руни дубль расмийлаштирди. 62-дақиқада Маруан Феллайни ва 75-дақиқада Хуан Мата ўз ҳисобларига биттадан тўп ёзиб қўйдилар.

Ўртоқлик учрашуви 
Манчестер Юнайтед (Англия) – Галатасарай (Туркия) – 5:2
Голлар: Иброҳимович, 4 (1:0); Гюмюс, 22 (1:1); Брума, 40 (1:2); Руни, 55 (2:2); Руни, 59 (3:2, пен); Феллайни, 62 (4:2); Мата, 75 (5:2).

Манба: Tribuna.uz