Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Украина вагонларини ўтказмади
Россия Украинадан Қозоғистон ҳамда Қирғизистонга жўнатилган 143та темирйўл вагонини ўз ҳудудидан ўтказмади. Бу ҳақда, УНИАН агентлиги, Украина иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги маълумотларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, қайтарилган вагонларнинг 106 таси бошқа йўналиш бўйича манзилга юборилган. 33 таси юкни жўнатувчига қайтарилган. Яна тўрттаси чегарада қолмоқда.
Украина ахборот агентлиги вагонлардаги юк ҳақида маълум қилмаган.
Россия томонининг бу каби кескин чоралари шу йилнинг биринчи июлидан Украинага нисбатан жорий қилинган қўшимча санкциялар доирасида амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
21:48 / 03.07.2026
Украина Россияни тинчликка мажбурлаш операциясини бошлади - NYT
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
10:35 / 03.07.2026
Украина НАТОга: Биз фақат ёрдам олувчи эмасмиз
10:05 / 03.07.2026