Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ нефть захиралари қисқариши ортидан нефть қимматлашмоқда
4-август кунги савдоларда қора олтин нархи кўтарилмоқда. Бунга, АҚШ энергетика вазирлигининг мамлакатдаги бензин захираси сезиларли камайгани тўғрисидаги ахбороти сабаб бўлмоқда.
Тошкент вақти билан соат 9:44 да Brent русумли нефть аралашмасининг октябрь ойи фьючерси учун бир баррели 0,46 фоизга қимматлашиб, 43,30 долларга баҳоланди. WTI нефтининг бир баррели сентябрь ойи фьючерси учун 0,76 фоизга қимматлашган ва бир баррели 41,14 доллардан сотилган.
АҚШ энергетика вазирлиги хабарига кўра, мамлакатдаги тижорий нефть захираси кутилмаганда 1,4 миллион баррелга ортиб, 522,5 миллион баррелга етган. Таҳлилчилар, бу рақамнинг пасайишини тахмин қилишган эди.
Шунга қарамай, сармоядорларнинг эътиборини бошқа ҳисобот тортган. Хусусан, АҚШдаги бензин захираси ўтган ҳафтада 3,3 миллион баррелга камайиб, 238,2 миллион баррелга тушган. Экспертлар эса, бу борада 0,2 миллион баррель қисқаришини айтишганди. Шунга кўра, кўплаб сармоядорларнинг АҚШдаги ёнилғи захираси кўплиги борасидаги хавотирлари ўз тасдиғини топмаган.
Мавзуга оид
09:10
АҚШнинг Эронга янги ҳужумлари минтақада кескинликни янада оширди
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026