Дэвид Кэмеронга Қозоғистонда султон бўлиш таклиф этилди
Қозоғистон мусулмонлари иттифоқи (ҚМИ) Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмеронга иттифоқ раҳбари Мурат Телибековнинг маслаҳатчиси бўлиш таклифини берди. Бу ҳақида Tengrinews.kz хабар тарқатган.
Қозоғистонликлар Кэмеронга 3 млн фунт (1,4 миллиард тенге) миқдорида ойлик маош таклиф қилишган. Шунингдек, у таклифни қабул қилиш орқали Қозоқ султони мақомини олиши ҳамда унинг ихтиёрида мамлакатдаги энг чиройли қизлар йиғилган ҳарам бўлиши мумкин.
Қолаверса, у жамоат транспортидан текинга фойдаланиши мумкин.
Қайд этилишича, Қозоғистон мусулмонлари иттифоқининг Кэмеронга иккита талаб қўяди: Қозоқ тилини ўрганиш ва cуннат қилдириш.
Дэвид Кэмерон жорий йилнинг 13 июлида Буюк Британия бош вазири лавозимидан истеъфо берди. Унинг ўрнига Тереза Мэй Буюк Британия бош вазири бўлди.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024