Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:06 / 04.08.2016
15338
1 дақиқада ўқилади
Туркиянинг Анталья шаҳрида ўтаётган намойиш вақтида портлаш юз берди
3 август кечки пайт Туркиянинг Анталья курорт шаҳрида портлаш юз берди. Портлаш мамлакатдаги давлат тўнтарувига уринишга қарши ўтказилаётган намойиш вақтида содир этилган. Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, Республика майдонидан 150 метр нарироқдаги скамейкада қолдирилган қўлбола портловчи қурилма портлаган.
Воқеа оқибатида намойиш иштирокчиларидан 2 киши енгил жароҳатлар олган. Улар шифохоналарга етказилган.
Айни вақтда воқеа жойида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда CNN Turk телеканали.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда 16 июлда бир гуруҳ ҳарбийлар давлат тўнтарувини амалга оширмоқчи бўлган. Шундан кейин бутун Туркия бўйлаб одамлар "Демократия ҳимоясида" шиори остида давлат тўнтарувига уринишга қарши намойишлар ўтказа бошладилар. Бу акциялар 7 августда Истанбулдаги оммавий намойиш билан якунланиши кутилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
01:20 / 30.03.2026
Туркия курдларни Эронга қарши урушга қўшилишдан огоҳлантирди – ОАВ
22:32 / 28.03.2026
Туркияда икки ўзбекистонлик қўлга олинди
21:02 / 25.03.2026
Туркия араб давлатларини Эрон билан урушмасликка кўндирмоқчи
16:36 / 21.03.2026