Жаҳон | 10:14 / 05.08.2016
5410
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда кўприк ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлган 13 киши жасади топилди

Фото: EPA

Ҳиндистонлик қутқарувчилар мамлакат ғарбида кўприк қулаши туфайли бедарак кетганлардан 13 нафарининг жасадини топишди. Бу ҳақда фожиа содир бўлган штат – Махараштра бош вазири Девендра Фаднавис маълум қилган.

"Сувдан 13 кишининг жасади олиб чиқилган. Мурдаларнинг кўпи юзлаб чақирим узоқликкача оқиб кетган. Қидирув ишлари давом эттирилади", - деди вазир.

2 август куни кечқурун кучли ёмғир ёғиши сабаб кўприк қулаган ва унда ҳаракатланаётган транспорт воситалари сувга тушиб кетиши туфайли 42 киши изсиз ғойиб бўлганди.

Ҳукумат ҳалок бўлган ва изсиз йўқолганларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатишини маълум қилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид