Иқтисодиёт | 14:18 / 16.08.2016
8571
2 дақиқада ўқилади

Россия Марказий Банки 1998 йилги инқирознинг қайтарилмаслигини маълум қилди

Россия банки мамлакат иқтисодиётнинг ташқи таъсирларга анча чидамли бўлганлиги боис 1998 йилги инқироз қайтарилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар қилди. 

"Жорий вазият 1998 йилги ҳолатдан тубдан фарқ қилади, бу эса ўша пайтдаги таназзулнинг қайтарилишига йўл қўймайди. Энг сезиларли тафовутлар - тўпланган заҳираларнинг мавжудлиги (Россия Банкининг суверен фондлари ва валюта заҳиралари), давлат қарзининг паст даражаси, мослашувчан валюта курсида", - дейилди МБда. 

  Таъкидланишича, ҳозирги вақтда мувозанатли ва консерватив пул-кредит ҳамда бюджет сиёсати катта роль ўйнамоқда. МБда Россия янада барқарор ички молиявий тизимга ва тарихий тажрибага эга эканлиги қайд этилди.

"Буларнинг барчаси Россия иқтисодиётининг ташқи таъсирларга юқори чидамлилик гарови ҳисобланади. 2016 йил тажрибаси мамлакатнинг ташқи иқтисодий шароитлардаги ўзгаришларга маълум бир маънода мослашганини кўрсатди", - дейилади хабарда. 

  Шунингдек Россия иқтисодиёти қайта тикланиш босқичига яқинлашаётганлиги таъкидланди. 
 

Мавзуга оид