Жамият | 17:31 / 17.08.2016
6985
1 дақиқада ўқилади

«Курск» фильмини суратга олиш ишлари номаълум муддатга қолдирилди

Россия мудофаа вазирлиги «Курск» атом сувости кемасининг ҳалокати ҳақида ҳикоя қилувчи кинокартинани суратга олиш учун Люк Бессон киностудиясига ҳарбий иншоотлардан фойдаланишга рухсат бермади. Суратга олиш ишларини сентябрь ойида бошлаш режалаштирилган эди. Эндиликда, у номаълум муддатга қолдирилди, деб хабар қилган The Hollywood Reporter.

«Бизга ҳозирча рухсат беришмади. Ҳар ҳолда уларнинг бундан ҳам муҳимроқ ишлари борга ўхшайди», — деган фильм продюсери Андрей Сигл. 

Унинг сўзларига кўра, суратга олиш жараёнини бошқа жойга кўчириш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Шунга кўра, фильм жамоаси Россия ҳукуматининг изн беришига ишонмоқда. 

«Курск» атом сувости кемаси 2000-йил 12-августида Россия Шимолий флотининг Баренц денгизидаги ҳарбий ўқув машғулотлари чоғида ҳалокатга учраган эди. Унинг бортидаги барча экипаж аъзолари, 118 нафар ҳарбий денгизчи ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид