Фан-техника | 11:58 / 18.08.2016
23063
1 дақиқада ўқилади

Энг тез мобил интернетга эга мамлакат номи эълон қилинди

Британиянинг OpenSignal компанияси жаҳон мамлакатларининг мобил интернет сифатини таҳлилдан ўтказди ва энг тез мобил интернетга эга мамлакатлар рўйхатини тузиб чиқди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинган.

Ташкилот ҳисоботига кўра, 3G ва 4G тизимларида энг тез мобил интернетга эга давлат сифатида биринчи ўринда Жанубий Корея қайд этлган. Ундан кейинги ўринларда эса Сингапур, Венгрия, Австралия ва Дания бормоқда. Ўнликка, шунингдек, Норвегия, Нидерландия, Литва, Япония ва Швеция кирган.
Сўнгги 94 ва 95-ўринларда Коста-Рика ва Афғонистон киритилган.

Ҳисоботда 2016 йилнинг 1 майидан 23 июлигача бўлган давр оралиғи кўрсаткичи олинган.

Мавзуга оид