Жамият | 10:49 / 18.08.2016
77496
1 дақиқада ўқилади

Nexia III нинг илк харидорлари ўз автомобилларини олишди

Фото: facebook.com/gmuzbekistan2016

8 августдан бошлаб Ўзбекистон автосалонларида Nexia автомобилининг янги модели сотуви бошланди. Бугун ана шу моделнинг илк харидорлари ўз автомобиллари калитларини қўлга олишди. Бу ҳақда GM Uzbekistan матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент шаҳридаги «Driver’s Village» ОАЖ дилерлик марказида ушбу воқеа тантанали тарзда ўтказилди. Автомобиль эгаларига бонус тариқасида машина аксессуарлари ҳам топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Chevrolet Nexia R3 автомобилининг 1-позицияси — 7 732 АҚШ доллари, 2-позицияси — 8 656 АҚШ доллари ва автомат қутига эга 4-позицияси 62.8 млн сўм туриши маълум қилинган эди.

Мавзуга оид