Ўзбекистон | 17:18 / 19.08.2016
11836
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги Ойбек кўчасининг Нукус ва Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидаги қисмида бўлажак фавворанинг ўрни пайдо бўлди

Тошкентдаги Ойбек кўчасининг 19 август куни тонгда ёпилган Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидаги қисмида махсус техникалар ёрдамида бўлажак фавворанинг ўрни тайёрлаб бўлинди. Daryo.uz хабарига кўра, бу ҳақда Telegram’даги автоҳаваскорларнинг гуруҳларида фотохабарлар қолдирилган.

Бундан аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент темирйўл вокзали олди ҳудудларини янада ободонлаштириш, ҳудудда истиқомат қилаётган кўпсонли аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ойбек кўчасининг Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидаги қисми ёпилишини маълум қилган эди.

Вокзал атрофи ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли учун янгича ечимдаги ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Мавзуга оид