Жамият | 15:26 / 20.08.2016
34800
2 дақиқада ўқилади

Беш ёшли қори тарихи

Беш яшар Ҳусайн Муҳаммад Тоҳир кўзи ожиз бўлиб дунёга келди. Бироқ ҳар бир соғлом кўз эгаси қодир бўлмаган ишни Аллоҳнинг марҳамати ила содир этишга муваффақ бўлди. Муҳаммад Тоҳир кўзи ожиз бўлса-да, радио орқали Қуръони каримни тинглаб, уни қалбига жойлади. Бу ҳақда muxlis.uz сайти ёзмоқда.

Ҳусайн Муҳаммад Тоҳирнинг отаси фарзанди телевизор кўришга имконияти йўқлиги сабабли радио туҳфа қилгани ҳамда кун давомида бетўхтов Қуръони карим тиловати бериладиган радио тўлқинини қўйиб бергани ҳақида айтиб ўтди. Ҳусайн Муҳаммад Тоҳир уч йил радио орқали Қуръони каримни тўлиқ ёд олишга муяссар бўлди.

Жиддадан Мадинага ўз отаси билан бирга борган Муҳаммад Тоҳир отасидан Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг масжидларига олиб боришни илтимос қилади. Отаси агар фарзанди Бақара сурасининг дастлабки оятларини тиловат қилиб берса, олиб боришини айтди. Ҳусайн Муҳаммад Тоҳир Бақара сурасини бошидан охиригача ёддан тиловат қилиб беради.

Ҳозирда Муҳаммад Тоҳир Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг масжидларидаги кўзи ожиз болаларга Қуръони каримни ўргатувчи гуруҳнинг аъзоси ҳисобланади.

Мавзуга оид