Жаҳон | 13:22 / 20.08.2016
20536
2 дақиқада ўқилади

Пентагон Сурия армиясини огоҳлантирди

© РИА Новости

АҚШ мудофаа вазирлиги Сурия ҳукумат кучларини Ал Хасакидаги воқеадан кейин АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳарбий базалари яқинида жанговар ҳаракатлар олиб боришдан огоҳлантирди. 

Аввал хабар қилинганидек, Сурия ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Ал Хасаки туманидаги курдлар эгаллаб турган манзилларни сўнгги беш йилда биринчи марта ўққа тутган эди. Курдларнинг Демократик иттифоқ партияси вакили Иброҳим Иброҳим Sputnik агентлигига билдиришича, ҳаво зарбалари тинч аҳоли орасида қурбонларга сабаб бўлган. Сурия ҳарбийлари ўз ҳаракатларини Курдистон ишчи партиясининг "Асаиш" жанговар қаноти ўзаро келишувни бузгани билан изоҳлаганди. 

Пентагон вакилининг сўзларига кўра, АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция Ал Хасаки ҳудудидаги махсус кучларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбий самолётларини юборган. Бу топшириқ, икки томон ҳаво кемалари ўртасида жанговар тўқнашувга олиб келмаган, чунки Суриянинг Су-24 самолётлари туманни тарк этган бўлган. 

"Биз коалиция хизматчилари таҳликали вазиятда қолишини жуда жиддий қабул қилишимиз баробарида ўзимизни мудофаа қилиш ҳуқуқимиз бор", — деган Пентагон матбуот котиби Жэф Дэвис Wall Street Journal нашрига. 

Унинг сўзларига кўра, Пентагон маъмурияти Сурия ҳарбийларига "яхшиликча" Америка кучлари ва уларнинг иттифоқчиларига қаршилик кўрсатмасликни тавсия қилади. 

Унинг айтишича, АҚШ учувчилари суриялик ҳарбийлар билан бевосита тўқнаш келмаган, бундан ташқари Сурия шимоли-шарқида парвозлардан холи ҳудудни эълон қилмаган. 

Мавзуга оид