Спорт | 10:21 / 20.08.2016
27802
3 дақиқада ўқилади

Рио-2016 кундалиги, 19 август. Куннинг барча медаллари

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинлари ҳам поёнига етай деб қолди. Тўрт йилликнинг йирик спорт мусобақасининг 13-кунида спортчилар 22 тўплам медаллар шодаси учун кураш олиб боришди. 

Жамоаларнинг норасмий рейтингида АҚШ (38/35/32) жами 105та медаль билан биринчи ўринда мустаҳкам ўрнашиб олган. Иккинчи ўринда Буюк Британия (24/22/14) бораяпти. Етакчи учликни Хитой (22/18/25) якунламоқда. Тўртинчи ўринда бораётган Россия (13/16/19) ўз ўрнини Германия термасига (14/8/13) бўшатиб берди. 
Ўзбекистонлик спортчилар ҳам шу куни ўз йўналишлари бўйича иштирокини давом эттиришди. Хусусан, ярим финалда иштирок этган икки нафар ўзбек боксчиси ҳам финал йўлланмасини қўлга киритиб, камида кумуш медални нақд қилди. 

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 2та олтин битта кумуш ва 5та бронза медали билан умумжамоа рейтингида 31-ўринда бормоқда. 

Рио-де-Жанейро, Бразилия, 19-август, 2016-йил

Спортча юриш, 50 км, эркаклар

1. Мачей Тот (Словакия)
2. Жаред Тэллент (Австралия)
3. Эван Данфи (Канада)

Бадминтон, аёллар, яккалик баҳслар

1. Каролин Марин (Испания)
2. Синдху Пусарла (Ҳиндистон)
3. Нозоми Окухара (Япония)

Сув полоси, аёллар

1.АҚШ
2. Италия
3. Россия

Синхрон сузиш, жамоавий баҳс

1. Россия
2. Хитой
3. Япония

Чим устида хоккей, аёллар

1. Буюк Британия
2. Нидерландия
3. Германия

Футбол, аёллар

1. Германия
2. Швеция
3. Канада

От спорти, конкур, шахсий биринчилик

1. Ник Скелтон (Буюк Британия)
2. Педер Фредриксон (Швеция)
3. Эрик Ламаз (Канада)

Спортча юриш, 20 км, аёллар

1. Лю Хун (Хитой)
2. Мария Гонсалес (Мексика)
3. Лу Сючжи (Хитой)

Велоспорт, BMX, аёллар

1. Мариана Пахон (Колумбия)
2. Элис Пост (АҚШ)
3. Стефани Эрнандес (Венесуэла)

Велоспорт, BMX, эркаклар

1. Коннор Филдс (АҚШ)
2. Йелле ван Горком (Нидерландия)
3. Карлос Альберто Рамирес Йепес (Колумбия)

Эркин кураш, эркаклар, +74 кг

1. Хассан Язданичарати (Эрон)
2. Аниуар Гедуев (Россия)
3. Джабраил Гасанов (Озарбайжон)
3. Сонер Демирташ (Туркия)

Эркин кураш, эркаклар, -57 кг

1. Владимир Хинчегашвили (Грузия)
2. Рей Хигути (Япония)
3. Гажи Алиев (Озарбайжон)
3. Ҳассан Раҳимий (Эрон)

Замонавий бешкураш, аёллар, шахсий биринчилик

1. Хлоя Эспозито (Австралия) 
2. Элоди Клувель (Франция) 
3. Октавия Новацкая (Польша)

Тхэквондо, аёллар, -67 кг

1. О Хе Ри (Жанубий Корея)
2. Аби Ньяре (Франция)
3. Рут Гбагби (Кот-д’Ивуар)
3. Нур Татар (Туркия)

Тхэквондо, эркаклар, -80 кг

1. Шейк Сиссе (Кот-д’Ивуар)
2. Лутало Муҳаммад (Буюк Британия)
3. Милад Бейги Харчегани (Озарбайжон)
3. Уссама Уэслати (Тунис)

Енгил атлетика

Лангарчўпда сакраш, аёллар

1. Катерина Стефаниди (Греция)
2. Сэнди Моррис (АҚШ)
3. Элиза Маккартни (Янги Зеландия)

Босқон улоқтириш, эркаклар

1. Дилшод Назаров (Тожикистон)
2. Иван Тихон (Беларусь)
3. Войцех Новицки (Польша)

Югуриш, 5000 м, аёллар

1. Вивиан Черуйот (Кения)
2. Хеллен Онсандо Обири (Кения)
3. Олмос Аяна (Эфиопия)

Югуриш, 4х100 м, аёллар

1. АҚШ
2. Ямайка
3. Буюк Британия

4х100 м, эркаклар

1. Ямайка
2. Япония
3. Канада

Мавзуга оид