Туркия Исроил билан муносабатларини тиклайди
Туркия парламенти расмий Тел-Авив ва Анқара ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича шартномани ратификация қилди, деб хабар қилмоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги.
Шартномага мувофиқ, Исроил 25 кун ичида Туркияга 20 млн доллар товон пули тўлаши керак. 2010-йили "Озодлик флотилияси" билан юз берган можаро икки мамлакат алоқаларининг ёмонлашувига сабаб бўлган эди.
Исроил ва Туркия ўзаро муносабатларни яхшилаш бўйича келишувни 28-июнь куни имзолади. Ҳужжат кучга кириши учун уни икки мамлакат парламентлари тасдиқлаши лозим эди. Эндиликда, уни элчилар алмашишади.
Шу билан бирга, Туркия ҳукумати, товон пулини олгач, юқоридаги воқеага оид барча даъволаридан воз кечади, исроиллик ҳарбийлар эса жиноий ва ҳуқуқий жавобгарликка тортилмайди.
2010-йили Исроил махсус кучлари қамалдаги Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиш мақсадида сузаётган кемаларни эгаллаб олган, денгизчилар ва ҳарбийлар ўртасидаги тортишувда 9 нафар туркиялик ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
21:10 / 17.11.2024
Туркия Исроил президентининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади — ОАВ
20:12 / 17.11.2024
Исроил зарбаси оқибатида «Ҳизбуллоҳ» матбуот котиби ҳалок бўлди
20:40 / 16.11.2024
HRW Исроилни Ғазо секторидаги фаластинликларни мажбуран кўчирганликда айблади
09:20 / 16.11.2024