Якунланиб бораётган 20 август сўнгида Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган энг асосий ҳодиса ва янгиликлар дайжести.

Бектемирнинг реванши


Рио Олимпиадасининг бугунги, 20 август куни бўлиб ўтадиган баҳсларида 75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон боксчиси Бектемир Мелиқўзиев финал учрашувида кубалик спортчи Лопез Арлен билан рингга кўтарилади.

>>> Батафсил.  

Замонавий бетон


Бетон энг кенг тарқалган қурилиш материалларидан бири бўлса-да, у бир ёмон хусусиятга эга. У вақт ўтгани сари жуда қуриб кетади, дарз кетади ва натижада кучли босим остида синиши мумкин.

>>> Батафсил.

Финляндияда мини автобуслар


Финляндия пойтахти электр қуввати ёрдамида ҳаракатланадиган икки янги ҳайдовчисиз автобусларни қўлга киритди.

>>> Батафсил.

Самолёт бортидаги туғуруқ


Гоҳида чақалоқлар ёруғ дунёга келишга шу даражада шошилишадики, тўлғоқ жараёни исталган пайт, исталган жойда рўй бериши мумкин. Айнан шу ҳолат Дубайдан Манилага парвоз қилаётган самолёт бортида туғилган Хейвен исмли қиз билан содир бўлди.