Мураббий Геннадий Трефилов бошчилигидаги гандбол бўйича Россия аёллар терма жамоаси тарихда биринчи маротаба Олимпиада олтин медалига сазовор бўлди.
Россиялик спортчилар финал учрашувида Франция терма жамоасини 22:19 ҳисобида мағлуб этишди.
Қайд этиш жоизки, россиялик гандболчилар мусобақадаги барча учрашувларини ғалаба билан якунлашган.










