2016—2017 ўқув йиллари учун олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонларининг натижалари 20 август куни эълон қилинди. Кимдир талаба бўлди, кимдир эса йўқ.
Албатта, талаба бўла олмаганларнинг кайфияти ёмон бўлиши шубҳасиз. Аммо имтиҳондан йиқилиш — якун дегани эмас.
Буни кўрсатиш мақсадида, «Fast and Easy» ўқув маркази бир неча йил имтиҳон топшириб, талаба бўла олмаган ва шу ўқув марказда таълим олиб, талабалик бахтига эришган ўз ўқувчиларининг фикрлари билан бўлишмоқда.

Салаҳуддинов Шерали: Мен 23 ёшдаман. «Fast and Easy» ўқув марказига келганимда ўқишдан бир неча марта йиқилиб, ўқишга киришдан умидимни буткул узиб, Россияга бориб 2 йил ишлаб, у ерда ҳам омадим юришмасдан келган вақтим эди.
Мана бугун мен нафақат Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университетига юқори натижалар [7,5 IELTS] билан кирдим, балки инглиз тилида таржималар, дарс бериш орқали қўшимча даромад манбаига ҳам эга бўлдим.
Энг асосийси келжагимни аниқ тассаввур қилмоқдаман ҳамда қатъий режларим бор. Бунинг учун энг аввал ушбу ўқув марказига чин қалбимдан ташаккур билдираман.

Ботиров Аҳмаджон: Икки йил ўқишга топшириб, омадим келмагач, дўстимнинг тавсияси билан «Fast and Easy» ўқув марказига келдим ва инглиз тили ҳамда математикани ўрганишни бошладим. 11 ойда IELTS топшириб 6,5 балл олишга муваффақ бўлдим.
Шукрки мана бугунда Жанубий Корея давлатидаги Сежонг университетига қабул қилиндим, бундан ташқари Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтига ҳам имтиҳонларидан мувафаққиятли ўтдим.
Энди буёғига ўйлаб кўриб, икки таълим даргоҳидан бирини танлашим қолди.

Усмонов Отабек: Мен ҳам «Fast and Easy» ўқув марказида инглиз тилини ўрганганиб IELTS бўйича 7 баллик сертификатни олдим ҳамда 2 та таълим даргоҳи — Тошкент шаҳридаги Вестминстер Университети, Тошкент Молия Институтига ўқишга кирдим. Жуда ҳам хурсандман. «Fast and Easy»га раҳмат.

















