Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги мунособати билан бир гуруҳ маданият, санъат, тиббиёт ва ОАВ вакиллари мукофотланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги мунособати билан бир гуруҳ маданият, санъат, тиббиёт, ОАВ ва ижтимоий соҳа вакилларини мукофотлаш ҳақида қарор имзолади. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.
“Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирлансин”, — дейилади қарор матнида.
“Ўзбекистон Республикаси Санъат арбоби” унвони билан:
Фахриддинов Зайниддин Рамзиевич - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти доценти, рангтасвирчи рассом
Слоним Андрей Евсеевич - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри саҳналаштирувчи режиссёри
“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” унвони билан:
Ашурова Зуҳра Жўраевна - Ўзбек Миллий академик драма театри актёри
Зокирова Гавҳар Акмаловна - Ўзбек Миллий академик драма театри актёри
Шарипов Абибулла Нагметович - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри бош балетмейстери
“Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси” унвони билан:
Хўжамбердиев Шодмон Эгамбердиевич - Сурхондарё вилояти Шеробод тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази мутахассиси, бахши
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан 13 санъат арбоби тақдирланди.

















