Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда аёллар учун автотураргоҳлар тармоғи барпо этилди
Бирлашган Араб Амирликлари Абу-Даби шаҳри ҳукумати кўп қаватли бинолар ва шаҳар кўчаларида аёллар учун махсус автотураргоҳларни жиҳозлашди, деб хабар қилган амирликда чоп этиладиган The National нашри.
Жами бўлиб, оқ ва пушти рангларга бўялган 200га яқин автотураргоҳлар пайдо бўлган.
Абу-Даби муниципал ишлари ва транспорт департаменти хабарига кўра, бу жойлар аёлларнинг "машиналарига бўш жой қидиришлари ва уларнинг шахсий дахлсизлигини таъминланишида ёрдам беради".
Аёллар учун автомобиль тураржойлари шаҳарнинг турли ҳудудларида, давлат идоралари, меҳмонхона ва соҳилбўйида ўрнатилган.
Инспекторлар, мазкур махсус жойларга эркаклар ўз машиналарини жойлаштирмаслигини назорат қилиб туришади. Қоидабузарларга жарима солинишидан ташқари, уларнинг автомобили мусодара қилинади.
Мавзуга оид
21:07 / 13.07.2026
БАА Ҳўрмуз бўғозига муқобил йўналиш қуради - ОАВ
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026