Рекламада янграган қўшиқда Microsoft икки қурилманинг хусусиятларини таҳлил қилади. Видеодаги куйловчи қаҳрамон “олма” корпорацияси ноутбукини “мушугингнинг шляпасидан-да бефойда” деб атаган.
Шунингдек, MacBook Air “оғир”, “секин” ва “маълум бир маънода квадрат” қурилма сифатида тасвирланган.
Бир вақтнинг ўзида Microsoft компанияси Surface Pro 4 қурилмасининг фазилатларига тўхталган, уларга сенсор экран, тасвирларни бармоқлар билан бошқариш имконияти ва стилус ёрдамида овоз ёзиш каби хусусиятлар киради.











