Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Молдова Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Киев шаҳрида) Руслан Болбочанни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Элчи Ўзбекистон республикаси президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги икки томонлама шаклдаги ва халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувда икки давлатнинг турли соҳалардаги мулоқотини фаоллаштириш, жумладан, буни қўшма тадбирлар ўтказиш, бизнес доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш йўллари билан амалга ошириш маъқулланди.
Суҳбат давомида халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
07:22 / 09.05.2026