Ўзбекистон | 18:57 / 31.08.2016
13240
1 дақиқада ўқилади

1 сентябрь куни Тошкентда ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда

Фото: «Pix.uz» / @foxmail

Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, Ўзбекистонда 1 сентябрь куни ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчиликлар кутилади.

Хабар қилинишича, 1 сентябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10…+15 даража, Тошкент шаҳрида +16…+18 даража, қолган барча ҳудудларда +21…+22 даражагача илиқ бўлади.

1 сентябрь куни кундузи тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати +22…+27 даража илиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +27…+32 даража, Фарғона водийси вилоятларида +30…+35 даража, Тошкент шаҳрида +34…+36 даража, қолган ҳудудларда +32…+37 даража иссиқ бўлади.

1 сентябрга ўтар кечаси ва 1 сентябрь куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қисқа муддатли ёғингарчилик ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Мавзуга оид