Фан-техника | 18:24 / 31.08.2016
6361
1 дақиқада ўқилади

KIA компаниясининг янги ихчам кроссовери 

Яқинда Корея автомобилсозлик саноати вакилларидан бири KIA компаниясининг янги кроссовери синов жараёнларида кўзга ташланган эди. «Колёса.ру» портали ўзига хос ташқи кўринишга эга ушбу автомобиль дизайнига ойдинлик киритишга қарор қилди

Ҳар ҳолда, янги модель олд чироқлари алоҳида жойлашади. Яъни, тепа қисмида бурилиш ва кундузги чироқлар, пастда асосий ёритқич чироқ жойлашади. Бу дизайн, янги Jeep Cherokee ва Nissan Juke орқали яхши танишлигини ҳам қайд этиш лозим. Япон модели Корея машинасига рақобатчи бўлиши аниқ. 

Машина ён томонлари орқа эшик очқичлари атрофида бироз букилган бўлиши мумкин. Унинг орқа чироқлари баланд жойланиб, ойнаси анчагина тор бўлади. Рақам ўрнатиладиган жойи юкхона қуйи қисмида бўлади. 

Мавзуга оид