Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манба: КХДРда яна бир қатл амалга оширилди
Шимолий Кореяда собиқ қишлоқ хўжалик вазирлиги Хван Мин ва таълим вазирлигида юқори лавозимда фаолият кўрсатган Ри Ён Чжин ортидан таълим вазири ўринбосари Ким Ен Чол ҳам қатл этилган. Бу ҳақда Жанубий Корея бирлашиш вазирлиги вакили Чон Чжун Хига асосланган ҳолда «Ёнҳап» агентлиги хабар берган.
Унинг сўзларига кўра Ким Ен Чол «инқилобий ҳаракатлари» учун қатл қилинган. У бу борада қўшимча маълумот бермаган.

30 август куни Жанубий Кореянинг JoongAng Ilbo газетаси КХДРда мамлакат раҳбари Ким Чен Ин буйруғига биноан икки нафар юқори мансабли амалдор қатл этилгани ҳақида маълум қилганди.
Ушбу ҳолатлар бўйича Шимолий Корея томонидан ҳеч қандай баёнот берилмаган.
Мавзуга оид
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
20:01 / 01.03.2026