Фан-техника | 18:17 / 01.09.2016
8946
2 дақиқада ўқилади

Инсоннинг қулашидан огоҳлантирувчи датчиклар пайдо бўлди

Жароҳатларнинг энг асосий сабабларидан бири йиқилиш бўлиб, бу асосан кекса инсонларда учрайдиган ҳолатдир. Ёш улғайиши билан диққатнинг ёмонлашуви вазиятни яна-да мураккаблаштиради. Айнан ёши улуғлар учун йиқилиш хавфидан дарак бериб, йиқилишдан огоҳлантирувчи сенсор тизими ишлаб чиқилди.

Орган ва инсон тизими умрбод ёш бўлиб қолмайди. Кўкаришлар, синишлар, мия чайқалиши — қари инсоннинг саломатлигига жиддий зарар келтириши мумкин, ахир улар ёшлардан фарқли ўлароқ ёрдам чақиришга ҳам ожиз бўлишади. Бироқ АҚШлик олимларнинг кашфиёти бундай ҳолатларга чек қўйиши мумкин. 

Мазкур ихтиро Миссури (University of Missouri) университети олимларига тегишли бўлиб, кийимга бириктирилувчи кичик датчик ва сенсорлар тизимидан иборат. У ҳаракат қилишга ҳеч ҳам ҳалақт бермайди. Қурилма қадамлар тезлигини, иккала оёқ қадами орасидаги масофани, бир оёқ орасидаги масофа ва вақтни ўлчайди.  Нима сабабдан бу керак? Тадқиқотчилар аниқлашича, бир сонияда қадам ташлаш тезлиги 5 см.га камайса ва қадамлар орасидаги масофа қисқарса  бу яқин уч ҳафта ичида мувозанатни йўқолиши ва қулаш хавфини 86 фоизга оширади.

Лойиҳа муаллифи Мэрилин Ранц бу ихтиро кўплаб кекса инсонларни турли жароҳатлардан асраб қолишига умид билдирмоқда. 

Қурилма TigerPlace деган номни олди. Айни дамда ихтиро синовдан муваффақиятли ўтди.  Олимлар эса ўз кашфиётларини  АҚШдаги қариялар уйи ва реабилитация марказларига жорий этишни режалаштиришмоқда.
 

Мавзуга оид