Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой раҳбари Жанубий Кореяда ракеталарга қарши мудофаа тизимлари ўрнатилишига қарши чиқди
Хитой Жанубий Кореяда АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа тизимлари THAAD ўрнатилишига қарши чиқди. Бундай фикрни Хитой раиси Си Цзиньпин Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе билан G20 саммити доирасида икки томонлама учрашув давомида билдирди.
"Масаланинг нотўғри ҳал қилиниши минтақада стратегик барқарорликни таъминлашга ёрдам бермайди ва мавжуд ихтилофларни чигаллаштириши мумкин", деб айтди Хитой раиси.
Июлда Жанубий Корея ва АҚШ Жанубий Корея ҳудудида АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа тизимларини жойлаштиришни келишиб олгандилар. THAAD ракеталарга қарши мажмуаси "Шимолий Корея томонидан билдирилаётган таҳдидга қарши мудофаа" важи остида 2017 йил Сонжу уездида пайдо бўлади.
Шимолий Корея Жанубий Кореянинг бу режаларига жавобан "энг қатъий жисмоний қарши чораларни кўриш" билан таҳдид қилди.
Пекинда, ўз навбатида, ўрта масофаларга мўлжалланган ракеталарни ушлашга мўлжалланган ва 48 та ушловчи ракетаси бўлган 6 та отиш қурилмасидан иборат тизим аслида Хитойга қаратилганидан хавфсиралмоқда.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026