Ўзбекистон | 18:24 / 05.09.2016
40097
1 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорлик шартномаси имзолаши мумкин

Россия ҳукумати Владимир Путинга Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳақидаги шартномани имзолашни таклиф қилиши мумкин. Бу ҳақда ҳукумат расмий порталига асосланиб, Sputnik агентлиги хабар берган.

Шартнома матни федерал норматив ҳужжатлар порталида эълон қилинган. 

Ушбу шартнома лойиҳаси Россия ҳукумати, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа алоқадор федерал органлар ҳамда Ўзбекистон мутасадди вакиллари томонидан тасдиқланган.

"Россия Федерацияси президентига ушбу шартномани имзолаш таклиф қилинсин", дейилган шартнома лойиҳасида.

Мавзуга оид