Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франс Пресс агентлиги КХДРда ваколатхонасини очди
© Flickr
Халқаро янгиликлар агентлиги Франс Пресс Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда ўз бюросини очмоқда, дея маълум қилган агентлик раҳбари Эмануэль Хоог.
Хабар қилинишича, Пхеньяндаги идораси мижозларни биринчи навбатда видео ва фотоматериаллар билан таъминлайди.
"Мазкур бўлимнинг очилиши Франс Пресснинг 150 мамлакатдаги 200га яқин ваколатхонасидан таркиб топган тармоқдаги очиқ жойни тўлдиради", — деган Хоог бюронинг очилиш маросимида. Унинг айтишича, Франс Пресс ахборот эркинлиги, ошкоралик тушунчаларига содиқдир. Бу унинг асосий қадриятлари ҳисобланади.
Хабар қилинишича, Франс Пресс агентлиги Ассошиэйтед Прессдан сўнг, Шимолий Кореяда доимий ваколатхонага эга иккинчи ахборот ташкилоти бўлди.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026