Фан-техника | 09:43 / 08.09.2016
12536
2 дақиқада ўқилади

«Мерседес» келажак фургонини ишлаб чиқди

Германиянинг Mercedes-Benz компанияси юқори технологияли Vision Van концепт-карини ишлаб чиқди. Прототип юк ташувчи фургон автомобиллар келажакда қандай кўринишга эга бўлиши хусусида тасаввур уйғотади. 

Янги намунани ҳам 2015 йил октябрида Токио автосалонида намойиш этилган Vision Tokyo концепти услубида ишлаб чиқишган. Фургоннинг олд томонига кенг, эгилиб кетган ойна ўрнатилади, бу ҳайдовчига шаҳар тирбандлигида йўл ҳаракатини яхширок кузатиш имконини беради. 

Прототипнинг юкхонаси «ақлли» тизим билан жиҳозланган бўлиб, буюртмачининг юки юкхонанинг қаерида жойлашганини аниқ айта олади. Компаниядагиларнинг уқдиришларича, ҳайдовчи шу билан ҳар бир буюртмани олиб боришда ўртача 4 дақиқадан вақтни тежаши мумкин бўлади. 

Бундан ташқари, фургон томига махсус дронлар ўрнатилган. Квадрокоптерлар ёрдамида унча катта бўлмаган йўлланмаларни зич мавзеларда ҳаво орқали етказиб бериш имконияти бор. 

Mercedes-Benz Vision Van экологик жиҳатдан тоза транспорт воситаси ҳисобланади. Унга 101 от кучига эга электр мотор ўрнатилган. Батареялари қуввати, тўпламига қараб  80 кмдан 270 км масофани ортда қолдиришга кифоя қилади. 

Мавзуга оид