«Реал» Испания чемпионатининг 3-тури доирасида «Осасуна»ни 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўтган мавсум ўйинлари ҳисобга олинган ҳолда мадридликлар жамоаси мусобақада кетма-кет ўн бешинчи учрашувда ғалаба қозониб, 1960/61 йилги мавсумда, жамоани Мигель Муньос бошқарган даврда ўрнатилган клуб рекордини такрорлади.
Сўнгги бор «Реал» Ла Лига доирирасида 27 февраль куни, «Атлетико»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган ҳолда очко йўқотганди.
Примера рекорди 2010/11 йилги мавсумда кетма-кет 16та ғалабага эришган «Барселона»га тегишли ҳисобланади.
Испания чемпионатининг кейинги турида «Реал» сафарда «Эспаньол»га қарши ўйнайди ва ғалаба қозониб, бу рекордни такрорлаши мумкин бўлади.
Манба: Tribuna.uz















