Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Клинтон тарафдорларини ҳурмат қилишини айтди
Фото: © EPA
АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп президентлик сайловлари бўйича рақиби Хиллари Клинтоннинг тарафдорларига ҳурмат билан қарашини айтди.
Аввалроқ Клинтон Трамп тарафдорлари ҳақида кескин сўзлар айтиб, уларни ирқчилар, жинсий устунлик тарафдорлари, ксеноофоблар ва "раҳм-шафқатга муҳтож одамлар" деб атаганди.
Кейинроқ Клинтон ушбу сўзлари учун узр сўраган, бироқ унинг сўзлари можаро келтириб чиқаришга улгурган.
"Хиллари менинг тарафдорларим ҳақида даҳшатли сўзлар айтмоқда, мен эса уни қўллаб-қувватловчилардан кўпчилиги мен учун ҳеч қачон овоз бермаса ҳам барибир уларни ҳурмат қиламан", деб айтган Трамп Клинтоннинг сўзларига жавобан.
Трампнинг айтишича, Клинтоннинг бундай кескин сўзлари унинг анчагина сайловчилар овозини йўқотишига олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
22:05 / 20.08.2024
Хиллари Клинтон Камала Харрисга «шиша шифт»ни синдириш вақти келганини айтди
10:29 / 12.08.2020