Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ИИВ раҳбари Аваков қамалиши мумкин
Украина Бош прокуратураси Юрий Луценко, мамлакат ички ишлар вазири Арсен Аваковга нисбатан жиноий иш қўзғатди, деб хабар қилмоқда 24 телеканали.
Маълумотларга кўра, Украина прокуратураси, коррупцияга қарши кураш маркази раҳбари Виталий Шабуниннинг мурожаатидан сўнг, шундай қарор қабул қилган.
«Мен кунига ўнлаб мактуб оламан. Шундай мактублардан бири жаноб Шабуниндан эди. Шунга асосланиб, жиноий иш қўзғатдик. Сиз ишонмайсиз, бу иш ИИВ раҳбари Аваковга нисбатан. Чунки ҳамма бир», — дея изоҳ берган Луценко.
Унинг қайд этишича, маъмуриятга келиб тушадиган мурожаатларнинг барчаси бир хил ижро мақомига эга бўлади.
Мавзуга оид
10:24
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
09:50
Украинага кучли зарбалар: қурбонлар сони камида ўн кишига етди
21:20 / 03.04.2026
“Ўзбекистон билан ҳукуматлараро комиссия ишини тиклаймиз” – Украина ТИВ ўринбосари
08:19 / 02.04.2026