Украина президенти Петро Порошенко Киев шаҳри 2018 йилги ЕЧЛ финалини қабул қилишини тасдиқлади.
"Европа чемпионлар лигаси финали 2018 йили Украинада ўтказилади!
УЕФА ЕЧЛ-2018 финалини Киевда ўтказиш бўйича қарор қабул қилди. Бу биз учун, Украина халқи учун ажойиб янгилик.
Ишонаманки, биз финални олий даражада ўтказиб берамиз", дея ёзган Порошенко ижтимоий тармоқда.












