Франциянинг Дижон шаҳри марказидаги уйлардан бирида содир бўлган портлаш оқибатида бир неча киши жабрланди. Бу ҳақда BFM TV хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, портлаш маҳаллий вақт билан 9:15да содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида кўплаб кишилар жароҳат олган, бино вайрон бўлган.
Воқеа жойида қутқарувчилар ва ўт ўчириш хизмати ходимлари иш олиб боришмоқда.











