Жамият | 14:31 / 16.09.2016
7192
1 дақиқада ўқилади

Хэйли Эшборн 2 800 метр баландликда 52 метрлик масофани босиб ўтди (видео)

Режиссёр Стиан Сместад 2 800 метр баландликдаги Torri del Vajolet чўққилари орасида тортилган 52 метрли арқондан ўтган Хэйли Эшборннинг экстремал ҳаракатини видеотасвирга туширди. Бу ҳақида Gizmodo нашри маълум қилди. 

Экстремал ҳаракатни амалга оширишдан аввал Эшборн режиссёрнинг "Қўрқаяпсанми?", деган саволига Фрэнк Гербертнинг сўзлари билан жавоб қайтарди: "Мен қўрқишим керак эмас. Қўрқув - онгнинг қотили. Қўрқув - буткул йўқ бўлишга олиб келувчи кичик ўлим. Мен ўз қўрқувим билан юзма-юз учрашаман. Мен унинг устимдан хатлаб ўтишига имкон бераман. У кетгач, фақат мен қоламан". 

Мавзуга оид