Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг биринчи президенти акс этган 10 минг сўмлик банкнота пайдо бўлди
Ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш масаласини кенг муҳокама этмоқда. Хусусан, республикадаги халқаро аэропортлардан бирига Ислом Каримов номини бериш, шоҳ кўчалардан бирини номлаш каби турли хил фикрлар билдирилди. Бу борада, ижтимоий тармоқларда турли хил вариантлар таклиф этилиб, ўзига хос овоз беришлар ҳам уюштирилди.
Шундай таклифлардан бирида, Ўзбекистон миллий валютасининг 10 минг номиналдаги миллий валюта бирлиги фотошоп қўлбола нусхаси акс эттирилган. Унда Ислом Каримов сурати жойлаштирилган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам бу борада турли фикрларни билдиришган.
Бироқ, Ислом Каримов 1990-йиллар бошида миллий валюта сўмнинг муомалага чиқарилиши муносабати билан билдирган фикрларида, сўмга бошқа давлатларда бўлгани каби давлат арбоблари, тарихий шахсларнинг сурати акс эттирилиши яхши эмаслигини, ўзи ҳам бунга қарши эканини, бундан ташқари маънавий жиҳатдан олганда ҳам бу мақсадга мувофиқ бўлмаслигини таъкидлаганди. Каримов, инсон суратларининг ўрнига Ўзбекистоннинг диққатга сазовор тарихий ёдгорликларини акс эттириш лозимлигини айтганди.
Мавзуга оид
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026