Хитой банклари жаҳоннинг энг йирик банклари ҳар йилги рўйхати Forbes Global 2000’да яна биринчи ўринларни эгаллади. Хитойнинг Commercial Bank of China, China Construction Bank ва Agricultural Bank of China банклари Хитой иқтисодиёти секинлашгани ва бунинг даромадларга салбий таъсир қилганига қарамасдан, ўз позицияларини сақлаб қолдилар. 

Forbes Global 2000 рэнкинги тушум, даромад, актив ва бозордаги капиталлашувнинг баҳоланиши асосида шакллантирилади. 2016 йилги рэнкингда ҳаммаси бўлиб 63 та давлат компаниялари иштирок этиб, бу компанияларнинг умумий тушуми 35 трлн доллар, даромади 2,4 трлн доллар, активлари 162 трлн доллар ҳамда бозордаги капиталлашуви 44 трлн долларга баҳоланган.

Қуйида дунёнинг 25 та энг йирик банки рўйхати келтирилган: 

1. Industrial and Commercial Bank of China

    Global 2000’даги позицияси: 1
    Мамлакат: Хитой
    Тушум: 171,1 млрд доллар
    Даромад: 44,2 млрд доллар
    Активлар: 3,4 трлн доллар
    Бозордаги капиталлашуви: 198 млрд доллар

2. China Construction Bank

    Global 2000’даги позицияси: 2
    Мамлакат: Хитой
    Тушум: 146,8 млрд доллар
    Даромад: 36,4 млрд доллар
    Активлар: 2,8 трлн доллар
    Бозордаги капиталлашуви: 162,8 млрд доллар

3. Agricultural Bank of China

    Global 2000’даги позицияси: 3
    Мамлакат: Хитой
    Тушум: 131,9 млрд доллар
    Даромад: 28,8 млрд доллар
    Активлар: 2,7 трлн доллар
    Бозордаги капиталлашуви: 152,7 млрд доллар