Иқтисодиёт | 16:55 / 19.09.2016
5490
2 дақиқада ўқилади

"Макдональдс" 500 миллион долларли солиқ тўловини тўламаганилиги маълум бўлди

Еврокомиссия "Макдональдс"дан 500 миллион долларли солиқни охиригача тўлашни талаб қилиши мумкин. Бу ҳақида  Financial Times хабар берди

Ҳужжатларга кўра, 2009 йилдан тармоқнинг Европа бўлими Евроиттифоқ бюджетига 1,8 миллиард долларлик даромадининг 1,49 фоизини тўлаб келган. Маълумотларга кўра, компаниянинг штаб-квартираси жойлашган Люксембургдаги солиқлар тўлови даромаднинг 29,2 фоизини ташкил қилиши керак бўлган. 

"Макдональдс" ходимларининг маълум қилишича, компания барча зарур солиқларни тўлаб келган ва давлат томонидан ҳеч қандай имтиёзларга эга эмас. 2011 йилдан 2015 йилгача компания Евроиттифоқда ташкилот даромадининг ўзиданоқ 2,5 миллиард доллар солиқ тўлаганлигини таъкидлаган. 

Бундан аввал сентябрда Еврокомиссия Apple корпорациясига ҳам ана шундай айблов қўйганди - гўёки Ирландия компанияга асоссиз солиқ имтиёзларини тақдим этган. Тергов натижасида ЕК фикрича, мамлакатга 13 миллиард евро кам солиқ тўланган. Корпорация эндиликда 2003-2014 йиллар давомида тўланмаган солиқларни қайтариши керак бўлади. Америка компаниясида бу талабларнинг асоссиз эканлиги таъкидланмоқда. 

Мавзуга оид