Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған БМТни ислоҳ қилиш зарурлигини айтди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған БМТни, айниқса, хавфсизликни таъминлаш бўйича қарорларни қабул қилиш борасида ислоҳ қилиш зарурлигини айтди. У бу ҳақда БМТ Бош ассамблеяси сессиясида айтиб ўтди.
"БМТни ислоҳ қилиш вақти келди. Бу борада бош котиб Пан Ги Муннинг аввалроқ қабул қилган ташаббуслари жуда муҳимдир. Биринчи навбатда хавфсизликни қўллаб-қувватлаш борасида қарорларни қабул қилиш тизимини ислоҳ қилиш зарур. БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси якка ҳолда бундай қарорларни қабул қила олмайди", деб айтди Эрдўған.
Туркия президенти шунингдек "Эвфрот қалқони" операциясидан мақсад Сурия шимолида хавфсизлик ҳудудини яратишдан иборатлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:10 / 06.06.2026
Украина БМТ Хавфсизлик кенгашини фавқулодда йиғилишга чақирди
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
22:50 / 01.06.2026