Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Украинанинг Қримдаги даъволарини қўллаб-қувватлайди
© AP Photo
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Украина президенти Пётр Порошенко билан ўтказган учрашувида Қрим масаласида Киевни қўллаб-қувватлаш масаласи ўзгармаслигини таъкидлаган. Бу ҳақда, Украина давлат раҳбари сайти хабар қилмоқда.
"Ражаб Тоййиб Эрдўған қайд этганидек, Туркия Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тиклашда Киевни, ҳам икки томонлама, ҳамда кўп томонлама жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этади", - дейилади хабарда. Порошенко матбуот-хизматида маълум қилишларича, "Россия билан алоқаларнинг тикланиши Туркиянинг бу масаладаги қараши ўзгаришига сабаб бўлмайди".
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари савдо ва инвестицияларга оид масалаларни ҳам муҳокама этган.
"Украина президенти Туркия компанияларини мамлакатдаги корхоналарни хусусийлаштиришда иштирок этишга чақирган", - дея қўшимча қилган матбуот хизмати.
Улар, шунингдек, яқин орада энергетика масаласи бўйича украин-турк ишчи гуруҳининг учрашувини ташкил этишга келишиб олишган.
Мавзуга оид
20:57 / 02.04.2026
Қримда Ан-26 қулаши оқибатида Шимолий флот авиацияси командири ҳалок бўлган
08:19 / 02.04.2026
Трамп Киевга ёрдамни тўхтатиш билан таҳдид қилди
13:21 / 01.04.2026
Қримда ҳарбий самолёт қулаб, 30 киши ҳалок бўлди
20:56 / 31.03.2026