Гиннеснинг Рекордлар китобидан жой олган Ашхободдаги янги аэропорт фотожамланмаси
Туркманистон пойтахтида қад кўтарган янги халқаро аэропорт биноси Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилгани ҳақида маълум қилган эдик. Ушбу аэропортнинг тантанали очилиш маросими 17 сентябрда мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов иштирокида бўлиб ўтган.
Марказий Осиёда энг йирик ҳамда техник таъмирланиши бўйича дунёдаги энг етакчи аэропортлардан бири ҳисобланган мазкур мажмуа 1 200 гектар майдонни эгаллаган. У 100дан ортиқ иншоотларни ўзида жамлаган бўлиб, булардан 48таси - асосий саналади. Асосий ва иккинчи йўловчи терминали, юк терминали, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўлими, ўқув ва тиббиёт марказлари ва кўплаб бошқа объектлар шулар жумласидандир.
Туркманистон Давлат ахборот агентлигининг расмий сайтида тақдим қилинган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Мавзуга оид
19:31 / 14.11.2024
Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар олган ходим ушланди
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
07:37 / 26.10.2024