Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев янги таҳрирдаги «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунни имзолади
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни янги таҳрирдаги «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунни (1997 йил 26 декабрда қабул қилинган) имзолади.
Қонун лойиҳаси шу йилнинг 24 августида Сенат томонидан маъқулланган. Қонунчилик палатаси уни 21 июль санасида муҳокамага қўйганди.
Қонунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини ушбу қонунга мувофиқлаштириши кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, давлат бошқаруви органлари мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиши ва бекор қилиши таъминланади.
Мавзуга оид
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
08:53 / 22.04.2026
МЧЖ фаолиятига оид янги таҳрирдаги қонун кучга киради
09:19 / 08.04.2026
Қўриқлаш департаменти ваколатлари кенгаймоқда
19:12 / 05.04.2026