Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик болакай суриялик қочқин болага ўз уйидан жой таклиф қилди
Олти яшар америкалик болакай, президент Барак Обамага йўллаган мактубида вайроналар остидан олиб чиқилган суриялик болага ўз уйидан жой беришини маълум қилган.
Нью Йорклик Алекс, Омран Дақнишнинг бутун дунёни ларзага қонли суратларини ва вайроналар остидан олиб чиқилишига оид видеолавҳаларни кўргач, мамлакат президенти Обамага мактуб йўллаган.
Обаманинг сўзларига кўра, ушбу хат "сохталик ва шубҳаланишни билмайдиган қўрқмас боланинг мактубидир".
Болакай хатида жумладан шундай дейди:
"Қадрли Президент Обама, Сурияда тез ёрдам машинаси қутқарган болакайни хотирлайсизми?"
"Сиз уни бориб бизнинг уйга олиб кела оласизми? ... биз сизларни байроқлар, гуллар ва пуфаклар билан кутиб оламиз. Биз унга оиламизни тақдим этамиз ва у бизнинг оила аъзоси бўлади".
Президент Обама БМТнинг қочқинлар муаммосига доир саммитида Алекс сўзларидан иқтибос келтирган.
"Биз ҳаммамиз Алексга ўхшаганимизда қани эди", деган Президент.
"Тасаввур қилинг-а, биз шундай бўлганимизда, дунёмиз қанақа бўлар эди? Қанчадан-қанча азобланаётганларнинг жонига оро кирган, қанчалаб инсон ҳаётини асраб қолган бўлардик".
Ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокама этилаётган ушбу воқеа аксарият фойдаланувчиларнинг олқишига сабаб бўлган.
АҚШ раҳбари, ўз навбатида, ривожланган давлатларга мурожаат қилиб, Сурия инқирозидан азият чекаётганларга кўпроқ ёрдам беришга ундаган.
Мавзуга оид
23:02 / 17.02.2026
АҚШ бир сутка ичида Яқин Шарққа 50 дан ортиқ қирувчи самолёт жўнатди
22:46 / 17.02.2026
Эпштейн билан алоқалари учун карьераси барбод бўлган одамлар саналди
18:18 / 17.02.2026
Уруш хавфи кучаяётган бир пайтда АҚШ ва Эрон ядровий музокаралари бошланди
13:21 / 17.02.2026