Жаҳон | 18:23 / 22.09.2016
6178
1 дақиқада ўқилади

Башар Асад Ҳалабга боришни режалаштирмоқда

Сурия президенти Башар Асад Ҳалабга боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида у Associated Press’га берган интервьюсида маълум қилди. 


Журналистнинг “Ҳалабда бўлганмисиз, у ерга бориш режангизда борми?” деган саволига Асад “Албатта, бораман”, дея жавоб берган. 

Унинг сўзларига кўра, Ҳалаб қамалда эмас ва у ерга инсонпарварлик ёрдамлари етказиш учун имкон бор. 
 
“Агар у ер ҳақиқатдан ҳам қамалда бўлганида одамлар аллақачон қирилиб кетган бўларди”, - дея аниқлик киритди у. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид