Жамият | 16:56 / 22.09.2016
10979
2 дақиқада ўқилади

Хорижликлар яшаши учун дунёнинг энг қулай мамлакати аниқланди

YouGov халқаро социология институти ҳамда Британиянинг HSBC банки ҳамкорликда тадқиқот ўтказиб, дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарларини аниқлашди. Бу ҳақида Strait Times маълум қилди. 

Унга кўра, Сингапур иккинчи йил кетма-кет хорижликлар яшаши учун энг яхши жой, деб топилди. Фақат бу шаҳар-мамлакатда бемалол яшаш учун йилига ўртача 139 минг доллар топиш керак бўлади. 

Мақолада кўрсатилишича, тахминан 84 фоиз сўровномада иштирок этган хорижлик бошқа шаҳарларга қараганда Сингапурда ўзини ҳимояланган ҳис қилишини айтган. Иштирокчиларнинг 66 фоизи республикадаги турмуш сифатидан қониқиш ҳосил қилганини билдирган, 62 фоизи эса Сингапурни карьера учун энг яхши жой, деб ҳисоблашини маълум қилган. 

Аксарият экспатлар ва уларнинг оила аъзолари Сингапурда тиббий суғурталар билан таъминланади, шунингдек болаларнинг мактабгача таълим муассасалари ва мактабларда таълим олиши учун компенсациялар тўланади. 

Рейтингдаги иккинчи ўрин жорий йилда Янги Зеландияга насиб этди. 3-ўрин Канадага берилди. Ундан кейинги ўринларда Чехия, Швейцария, Норвегия, Австрия, Швеция, Баҳрайн ва Германия мамлакатлари номи қайд этилди. 
 

Мавзуга оид