Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Борис Жонсон Россияни Суриядаги урушни чўзишда айблади
Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Россияни Суриядаги урушни чўзишда айблади. Бу ҳақда у BBC телеканали мухбири Эндрю Марранинг сиёсий кўрсатуви вақтида Ҳалабдаги инсонпарварлик карвонига уюштирилган ҳужум бўйича саволга жавоб бера туриб айтиб ўтган.
«Россия бу янада даҳшатли тус олиб, секинлик билан давом этишида айбдор", деган у.
Буюк Британия ТИВ раҳбари Ҳалабда инсонпарварлик ёрдамлари ортилга конвойларга қилинган ҳужумни "ҳарбий жиноят" сифатида баҳолаган.
"Биз шуни англашимиз керакки, бу онгли равишда тинч аҳоли вакилларига нисбатан қилинган ҳужум эди", деган вазир.
БМТнинг инсонпарварлик ёрдамлари ортилган конвой 20 сентябрь куни кечқурун Ҳалаб ҳудудида ҳужумга учради. Ҳужум оқибатида 12 ходим ҳалок бўлди. Улар БМТ юк машиналари ҳайдовчилари ва бошқа ходимлар эди.
АҚШ ушбу ҳужумга Россия авиацияси ҳам алоқадорлигини иддао этди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров буни инкор этди ва бу борада синчковлик билан текширувлар олиб боришга чақирди.
22 сентябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги ушбу ҳужумда АҚШнинг Инжирликдаги базадан учиб чиққан дрони ҳам иштирок этгани ҳақидаги маълумотни тарқатди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026