Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Hyundai касаба уюшмаси иш ташлади
Жанубий Кореянинг Hyundai Motors авто ишлаб чиқарувчисининг касаба уюшмаси маош кўтариш масаласида олиб борилган музокараларнинг муваффақиятсиз якунланишидан сўнг 12 йил ичида илк бор иш ташлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, концерн ходимлари 2016 йилнинг июлида бўлган иш ташлашдан сўнг Hyundai компаниясида ишлаб чиқариш тўхтаганини эълон қилишган. Ёзги иш ташлашлар автоконцернга 2,02 млрд доллар зарар келтирган эди. Концерннинг Жанубий Кореядаги заводлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 40 фоизини ўз зиммасига олади.
Hyundai бошқарув раҳбариятининг маълум қилишича, бу каби иш ташлашлар компаниянинг фойда олишига ҳар томонлама зарар келтиради ва муаммоларни ҳал этмайди.
Мавзуга оид
20:02 / 11.06.2026
Иш ташлаш тақиқланган соҳалар белгиланди
18:55 / 11.06.2026
Иш ташлашни амалга ошириш тартиби белгиланди
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
12:04 / 01.05.2026