Клинтон: Трамп мени барча оғир гуноҳларда айбламоқда
АҚШ президентлиги учун сайловолди тадбирлари доирасидаги илк теледебат — республикачилар вакили Дональд Трамп ва демократ Ҳиллари Клинтон ўртасида бўлиб ўтди. Дебат чоғида Клинтон рақиби ўзини барча муаммолар учун айбдор қилиб кўрсатаётгани ҳақида гапирди.
«Менда шундай ҳиссиёт пайдо бўлдики, мени бугун барча ўлимларда ва барча оғир гуноҳларда айблашди», — дея хитоб қилган Клинтон.
Бунга эса Трамп шундай жавоб қайтарган: «Нега шундай бўлмаслиги керак экан?»
«Биз идеал сиёсатчини тинглаймиз. Қуруқ сўзлар, ҳаракатлар эса йўқ. Шундайига яхши эшитилади — ишланмаяпти», — дея муҳокамани давом эттирган республикачилар вакили.
Бундан олдинроқ Дональд Трамп Ҳиллари Клинтон ИШИДга қарши режаси ҳақида гапириб, террорчиларни олдиндан огоҳлантириш орқали уларга ёрдам кўрсатиб қўйишини айтгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
12:04 / 11.09.2024
«Агар Трамп президент бўлганида, Путин ҳозир Киевда ўтирган бўларди». Номзодларнинг илк дебати қандай ўтди?
20:53 / 10.09.2024
Трамп ва Ҳарриснинг илк дебати. Унда сайлов тақдири ҳал бўлиши мумкин
23:13 / 20.08.2024