North Face ва Esprit ҳаммуаллифи беваси Аргентинага 23,7 минг гектардан ер тортиқ қилди
Америкалик миллиардер ва атроф-муҳит ҳимоячиси Дуглас Томпкинснинг беваси Аргентинага 23,7 минг гектар ер ҳадя қилди. Республика президенти Маурисио Макрининг маълум қилишича, ер майдонлари мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Корриентес провинциясида яратилиши режалаштирилаётган Ибернинг Экосайёҳлик паркига қўшилади.
Давлат раҳбари табиатни муҳофаза қилувчи янги лойиҳа Аргентинадаги энг катта миллий парк бўлишини таъкидлади. Ҳукумат режасига кўра, паркнинг яратилиши қўшимча сайёҳлар оқимини жалб қилади ва 20 минг янги иш ўринлари яратилишини таъминлайди. Яқин уч йилда Кристин Макдевит-Томпкинс бошчилигидаги Conservation Land Trust фонди Аргентина ҳукуматига яна 120 минг гектардан ортиқ ер тортиқ қилиши режалаштирмоқда.
2016 йилнинг январида Макдевит-Томпкинс мамлакат жанубида миллий парк яратилиши шарти билан Чили давлатига 400 минг гектар ер совға қилиши ҳақида маълум қилганди.
Америкалик миллионер North Face ва Esprit либос русумлари асосчиларидан бири бўлган. 1980 йилларда у тадбиркорлик фаолиятини тугаллаб, Чили жанубига кўчиб ўтган ва табиатни муҳофаза қилувчи лойиҳалар билан шуғулланган. Томпкинс келажакда миллий парклар яратиш мақсадида Чили ва Аргентина Патагониясида катта ҳудудларни харид қилган.
Миллионер 2015 йилда совуқ ўтиши натижасида ҳалок бўлган. У ҳамда бир неча сайёҳ бўлган қайиқ Чили ва Аргентина чегарасидаги Ҳенераль-Керрера кўлида ағдарилиб кетган. Вертолётда етиб келган қутқарувчилар 72 ёшли Томпкинсни шифохонага етказишди, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
10:19 / 08.11.2024
“Таниш-билиш ўтмайди” – Кадастр агентлиги директори ерга эгалик ҳуқуқини олишда фирибгарларга алданмасликка чақирди
20:28 / 01.11.2024
Фермер энди ерга ижара ҳуқуқини сотиши мумкин – саволларга жавоблар
14:20 / 24.10.2024